Ислам Махачев: "Мен UFC'дан шу йил ёзда Оливейра билан жанг қилишни сўрадим"

  • 03 Oct 00:44
  • Sinov3 Sinov3
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Енгил вазн тоифаси UFC чемпиони Ислам Махачев ёздаёқ АҚШда Оливейрага қарши жанг қилмоқчи эди.

"Чарльз, мен ёздаёқ АҚШда жанг ўтказишни ўраган эдим, аммо промоушеннинг бошқа режалари бор. Мен ҳам сен каби жангчиман ва ҳеч қачон UFC'га шарт қўймаганман.

Улар таклиф қилган жойда жанг қилдим. Мисол учун, Волкановскига қарши Австралияда октагонга чиқдим. Шунинг учун ҳар доим ҳам сен айтганингдек бўлавермайди", - деди доғистонлик чемпион.

Эслатиб ўтамиз, Ислам Махачев ва Чарльз Оливейра ўртасидаги тўқнашув 21 октябрь куни Абу-Дабидаги UFC 294 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!