Ислом Махачев учун ярим ўрта вазндаги энг кучли рақиб ким?

  • 20 Nov 17:42
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC собиқ чемпиони Даниэль Кормье 77 кг чемпиони Ислом Махачев учун энг қийин рақиб ким бўлишини айтди.

Tecno

"Шавкат Раҳмонов – мен ўйласам ҳам титраб кетадиган йигит. У ҳақиқий йиртқич. Рахмоновнинг катта габарити, кураш маҳорати ва зарба техникаси жуда ажойиб. Мен аввал Жек Делла Маддалена Исломнинг энг қийин рақиби, деб ўйлаган эдим. Аммо Махачев бундай эмаслигини исботлади. Бироқ агар Ислом Раҳмоновга қарши октагонга кўтарилса, ҳеч шубҳасиз, бу унинг карерасидаги энг қийин жанг бўлишини биламан", – деди америкалик "ESPN" га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Махачев "UFC 322" турнирида австралиялик Жек Маддаленани ҳакамларнинг якдил қарорига кўра таслим этиб, ярим ўрта вазнда чемпионга айланди.

Comments

You must be logged in to commet!