Жастин Гэтжи: "Агар ўша жангга ҳозир қайтганимда нимани ўзгартирардим?"

  • 18 Jul 11:54
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Енгил вазн тоифасида собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Жастин Гэтжи "UFC 300" турнирида машҳур америкалик жангчи Макс Холлоуэйга қарши бўлиб ўтган жанги ҳақида гапирди.

"Менинг жанг режам балки тўғри бўлмагандир, лекин у ишлади. Макс ажойиб ўйин кўрсатди. Ўша оқшом у жуда аниқ ва шунчаки бенуқсон ҳаракат қилди. Уни мағлуб этиш қийин эди. Агар ўша жангга ҳозир қайтганимда нимани ўзгартирардим? Назаримда, рақибимга кўпроқ босим ўтказиб, олдинга бостириб боришим мумкин эди. Жанг олдидан, Макснинг ўзи масофани яқинлаштиради, деган ҳаёлда эдим, аммо жангда у тезгина қулай масофани топди, буни эса кутмагандим. Тўртинчи раундда мен устунлик қилдим. Бешинчи раундда ҳам шундай ҳаракат қилганимда очколар бўйича ғалаба қозонган бўлардим", - дея Гэтжининг сўзларини келтиради Sports Illustrated портали.

Comments

You must be logged in to commet!