"Женоа" - "Фиорентина" муроса кўчасини танлади. Шомуродов...

  • 03 Apr 19:58
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Италия А Серияси 29-туридан ўрин олган "Женоа" - "Фиорентина" учрашуви ўз якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Tecno

Майдон эгалари тезкор гол билан ҳисобни очди. 13-дақиқада Маттиа Дестро Скамакканинг узатмасидан кейин дарвозани ишғол этди. Флоренцияликлар бу голга орадан кўп ўтмай жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Душан Влахович яқин масофадан зарба беришда адашмади.

Шу тариқа, "грифонлар" очколари сонини 32 тага етказиб олган ҳолда, 13-поғонани сақлаб қолди. "Фиорентина" эса, 30 очко билан 14-ўринда жойлашган.

Ушбу баҳсда Элдор Шомуродов 83-дақиқада майдонга тушди.

Comments

You must be logged in to commet!