Жон Жонсдан кутилмаган қарор!

  • 16 Apr 12:26
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC нинг оғир вазнда амалдаги чемпион ва Pound For Pound етакчиси Жон Жонс Стипе Миочич билан жанги фаолиятидаги сўнгиси бўлишини айтиб ўтди.

Tecno

"Оғир вазн тоифасининг барча даврларнинг энг зўри устидан сўнги жангимни жонажон "Madison Square Garden" аренасида доминант тарзда ўтказсам қандай зўр бўларди!",- деди Жонс.

Эслатиб ўтамиз, Жонс ярим оғир вазн (93 кг) тоифасида мутлоқ ҳукмронликдан кейин, 3 йил танаффус қилди ва оғир вазнда дебют қилиб, Сирил Ганни мағлуб этган ҳолда, дивизион чемпионига айланганди.

Comments

You must be logged in to commet!