Лаутаро Месси билан тўқнашишга мажбур бўлади

  • 03 Jun 14:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Аргентина терма жамоаси ош мураббийи Лионель Скалони “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг “Барселона”га ўтиши бўйича ўз фикрини билдирди.

Tecno

- Лаутаронинг Месси билан бирга ўйнаши у учун фойда, албатта. Лекин вақт ўтиши билан у клубдаги лидерлик мавқеи учун курашишига тўғри келади. Унда асосий таркибда ўзини кўрсатиш учун қисқагина фурсат бўлади, - дейди Скалони.

Лаутаро жорий мавсумда барча турнирларда 31 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилди. “Барселона” бу футболчини қўлга киритишни ўзи учун асосий мақсад қилиб белгилаб олган. Лаутаро ҳам Каталонияга кўчиб ўтиш истагида эканини маълум қилган.

"Олтин бутса". Роналду ва Месси тахтни топширмоқда

Шомуродов “Наполи”, “Севилья”, “Атлетико” ҳужумчиларидан олдинда!

Comments

You must be logged in to commet!