Шомуродов “Наполи”, “Севилья”, “Атлетико” ҳужумчиларидан олдинда!

Бутун Европа футболдан дам олаётган бир пайтда “Бавария” футболчилари тўпурар ҳужумчилар учлиги рейтингида етакчилик позициясини тобора мустаҳкамлаб бормоқда.

Бу рейтинг Европа миллий чемпионатларида бир жамоа таркибида энг кўп гол урган уч нафар футболчи кўрсаткичлари асосида шакллантирилади.

Ушбу рейтингнинг биринчи поғонасидан Роберт Левандовски, Серж Гнабри ва Филиппе Коутиньо учлиги ўрин олган. Бу уч футболчи жорий мавсумда “Бавария” томонидан киритилган жами 78 та голнинг 46 тасига муаллифлик қилишган.

Lewandowski

Назарий жиҳатдан улардан ўзиб кетиши керак бўлган ПСЖ вакиллари – Килиан Мбаппе, Неймар ва Мауро Икарди мавсум эрта якунлангани туфайли  43 та гол билан иккинчи ўринда қолиб кетди.

277c4f

Кучли учликни бу мавсум кўп гол ураётган “Лацио” ҳужум учлиги -  Чиро Иммобиле, Фелипе Кайседу ва Хоакин Корреа 42 та гол билан якунлаган. Улар Италия чемпионати бошланиши билан бу мавсум бошқа майдонга тушмайдиган ПСЖ вакилларидан осонликча ўтиб кетади.   

Latsio-Lechche-3

Яна бир немис жамоаси – “Лейпциг” тўпурарлари 40 та гол билан юқори ўринларга интилмоқда. Тимо Вернер, Марсель Забитцер ва Патрик Шикнинг ҳар бир голи уларни рейтингда юқорига кўтаради.

Ниҳоят, ўзбек ҳужумчиси Элдор Шомуродов бошчилигидаги “Ростов” тўпурарлари Европа миқёсида камтарона – 69-поғонада қайд этилган бўлса-да, ростовликлар Россия чемпионатидаги энг кучли иккита ҳужум  учлигидан бири ҳисобланади. “Ростов” учлигида энг кўп тўпни Элдор Шомуродов киритган – 11 та гол. Унинг жамоадошлари Алексей Ионов  ва Роман Ерёменко рақиблар дарвозасини беш маротабдан ишғол қилган.

755721188220795

Шундай бўлса-да, Элдор ўз дўстлари билан бирга “Наполи” (80-ўрин), “Севилья” (98-ўрин), “Атлетико” (102-ўрин) каби бир қатор номдор клублари ҳужумчиларини ортда қолдирмоқда.

Россия премьер-лигаси ўйинлари ҳам 21 июндан бошланишини инобатга олсак, Элдор Шомуродов бошчилигидаги “Ростов” ҳужум учлигида рейтинг поғоналарида юқорига кўтарилиш салоҳияти бор.  

Албатта, тез кунларда қатор Европа давлатларида миллий чемпионат ўйинлари бошланиши билан бу рейтингдаги кўрсаткичлар ҳам бирма-бир янгиланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!