
Магомед Анкалаев: "Алекс Перрейранинг даври ўтди"
UFC ярим оғир вазн тоифаси рейтингининг биринчи рақамли жангчиси Магомед Анкалаев бразилиялик Алекс Перрейра ҳақида гапирди.
“Алекс - UFC нинг энг катта юлдузларидан бири. Бироқ унинг даври ўтди. Тез орада бу лигада янги юлдузлар ва чемпионлар пайдо бўлади" - деди Магомед матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Анкалаев ва Перрейра ўртасидаги жанг 9 март куни "UFC 313" турнирида бўлиб ўтади.
Comments