Магуайрнинг “Челси”га ўтиши қанчалик ҳақиқат?

  • 24 Aug 16:37
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ҳимоячи Гарри Магуайрнинг трансфери бўйича музокара ўтказмади, дея хабар берди журналист Фабрицио Романо.

Tecno

Манбага кўра, манкунианликлар жорий мавсумда асосий таркиб учун курашмоқчи бўлган футболчи билан хайрлашмоқчи эмас. "Челси" ҳам ҳимоячини қўлга киритишни режалаштирмаган, чунки улар ҳозирда "Лестер"дан Уэсли Фофанни сотиб олишга бор эътиборини қаратган.

29 ёшли англияликнинг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” портали футболчини 38 миллион еврога баҳоламоқда.

Магуайр ўтган мавсумда барча турнирлар доирасидаги 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган. Жорий мавсумда ҳимоячи 2 та учрашувда иштирок этди.

Comments

You must be logged in to commet!