ПСЖ "Барселона"дан олган футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи

CHERY AUTO

Goal нашрининг хабар беришича, ПСЖ Хави Симонс билан битимни узайтириш борасида келишувга эришган. Нидерландиялик ёш футболчининг айни пайтдаги шартномаси июнь ойида якунига етади.

Tecno

Йил бошида Симонс жамоани тарк этмоқчи эди. Аммо ҳозир унинг фикри ўзгарган. Футболчи парижликлар билан музокараларни ижобий тарзда давом эттирмоқда.

ПСЖ ярим ҳимоячини жамоада олиб қолиш орқали бошқа ёш футболчилар ҳам шу клуб келажагига ишонч билан қарай бошлашларига умид қилмоқда.

Симонс ПСЖга 2019 йилда «Барселона»дан келиб қўшилганди. У ўзининг дебютини ушбу мавсум ўрталарида Франция Кубоги доирасида "Кан"га қарши учрашувда ўтказганди. Хави Симонс барча мусобақаларда 11 ўйинда майдонга тушди.

paris-saint-germain-xavi-simons-psg

Comments

You must be logged in to commet!