ПСЖ мухлислари "Барселона" футболчиларини ухлатмади

  • 10 Mar 20:16
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бугун ПСЖ УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасида ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилади.

Tecno

Таъкидлаш лозимки, Каталония пойтахтидаги биринчи ўйиндан олдин "Барса" мухлислари ПСЖ футболчилари яшайдиган меҳмонхонанинг деразалари олдига тўпланишиб, турли қўшиқлар куйлаб, барабанлар чалиб, мушакбозликлар қилиб футболчиларни тун бўйи дам олишларига тўсқинлик қилишган эди.

Парижлик мухлислар ҳам худди шу “меҳмондўстлик”ни такрорлашди. Улар меҳмон жамоа футболчилари яшайдиган меҳмонхона олдида тонгги соат 4 да жуда катта мушакбозлик уюштиришди.

Француз журналисти Робин Барнер ушбу ҳаракат ҳақиқатан ҳам Париж клуби мухлислари томонидан уюштирилганлигини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ – “Барселона” ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади. Ушбу жамоаларнинг “Камп Ноу”даги дастлабки баҳси 1:4 ҳисобида парижликларнинг ғалабаси билан якунланган.

Comments

You must be logged in to commet!