ПСЖ юлдузли таркибга сиғмаган футболчисини тезда сотиб юбормоқчи

  • 23 Aug 19:19
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Замонавий футболнинг энг ёрқин юлдузларини ўзида жамлаган ПСЖ жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳамма ўйинчига ҳам таркибда жой топиб беролмаяпти.

Tecno

Шу боис, клуб раҳбарияти айрим футболчилар билан хайрлашишни мақсад қилган. Хусусан, парижликлар ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ярим ҳимоячи Пабло Сарабияни сотиб юбормоқчи. Клуб бу ҳақда 29 ёшли испаниялик футболчини огоҳлантирди.

Сарабиянинг агентлари мижозига янги иш жойи қидирмоқда. Улар футболчининг хизматлари “Милан” ва “Севилья”га таклиф қилди. Томонлар ўртасида музокара кетмоқда.

ПСЖ 2024 йилнинг ёзигача амал қиладиган шартномага эга Сарабияни 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!