
Ренье де Риддер: "Хамзат Чимаевдан ҳам хавфлироқ UFC жангчиси бор"
Голландиялик ММА устаси Ренье де Риддер чеченистонлик Хамзат Чимаевдан хавфлироқ UFC жангчиси кимлигини айтди.
"Мен Хамзатни дивизиондаги энг хавфли йигит, деб ҳисобламайман. ундан ҳам кучлироқ, кўп қиррали жангчилар бор. Агар исм-шарифларни айтишим керак бўлса, мен Нассурдин Имавовни танлардим. У октагонда ақл билан ҳаракат қилади" - деди Риддер "Home of Fight" You Tube каналига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Нассурдин Имавов "UFC Fight Night 250" турнирида cобиқ чемпион Исраэль Адесаньяни техник нокаут билан мағлуб этганди.
Comments