"Турон" расмийси клубнинг келажаги ҳақидаги хушхабарни эълон қилди

  • 20 Jun 19:48
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Сўнгги кунларда "Турон" клубининг Суперлигадаги фаолиятини давом эттириш масаласи қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди.

Tecno

Яйпанликлар матбуот хизмати вакили Бекзод Толипов ўз блоги орқали "тулпорлар"нинг ўз иштирокини давом эттириши ҳақида ёзди:

"Зўр хабар!

"Бекзод Толибов блоги" сизга тезкор ахборотни тақдим этади!

Футбол мухлислари орзиқиб кутаётган хабарни сизга ўзим тақдим этаман, "Турон" Суперлигада давом этади!

Биз ва сиз, барча мухлислар "Турон" ва "Қизилқум" клубларининг Яйпандаги баҳсини биргаликда томоша қиламиз!

Тез орада расмий саҳифаларимизда батафсил маълумот билан танишишингиз мумкин бўлади",-дейилади хабарда.

Аввалроқ, сайтимиз орқали "Турон"нинг чемпионатимизда қолиши эҳтимоли юқорилиги ҳақида маълумот берган эдик.

Comments

You must be logged in to commet!