“Турон” ишида кутилмаган бурулиш!

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, деярли ёпилиш арафасида бўлиб қолган Яйпан клуби ўз фаолиятини давом эттириши мумкин. Бугун Тошкентда ёпиқ эшиклар ортида ўтадиган йиғилиш бўлиб ўтади. “Турон” баҳона Президентимиз томонидан чиқарилган  7 апрелдаги қарор ижроси ва унинг иловлари бўйича юзага келган вазият кўриб чиқилади.

Соддароқ қилиб айтсак, давлат клубларининг ҳомийларини солиқдан озод қилиш ва шунга ўхшаш имтиёзлар ижроси борасида мажлис бўлиб ўтади. Унда, “Турон” клуби келажаги борасидаги муҳим қарор қабул қилиниши кутилмоқда. Воқеалар ривожини SPORTS.uz’да кузатиб боринг.”

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда “Турон” жамоаси бош ҳомийси клубни молиялаштиришдан воз кечгани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!