
"UFC 311" турнири бошқа санага қолдириладими?
Таниқли инсайдер Ариэль Хельванининг хабар беришича, UFC раҳбарияти Лос-Анджелесдаги ўрмон ёнғинлари сабабли 18 январга белгиланган "UFC 311" турнирини бошқа муддатга қолдириш режасини ишлаб чиқмоқда.
Шунингдек, инсайдер промоушен мазкур оқшомни бошқа жойга, аниқроғи Лас-Вегасга кўчириши мумкинлигини ҳам инкор этмади.
Эслатиб ўтамиз, "UFC 311:" турнирининг асосий тўқнашувида енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион Ислом Махачев (26-1) ва Арман Царукян (22-3) ўзаро жанг қилади.
Comments