
Вальверде: "Реал" мухлислари учун "Барселона"ни мағлуб этмоқчи"
"Реал Мадрид" ва Уругвай терма жамоаси ярим ҳимоячиси ҳисобланган Федерико Вальверде "Барселона"га қарши финалдан аввал бўлажак учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, ғалаба қозониш учун майдонда тушмоқчи эканлигини таъкидлади.
"Биз "Барселона"ни мағлуб этиб, мухлисларимизни фахрлантиришни ва мадридистлар учун махсус кеча яратишни истаймиз.
Титулларни бир ўйинчи эмас, бутун жамоа ютади. Бирлик – совринни уйга олиб келишнинг асосий калитидир.
Биринчи сонияданоқ тўлиқ диққатни жамлашимиз керак", – дея ўз фикрларини билдириб ўтди "қаймоқранглилар" хавбеки.
Comments