
Хавьер Мендез: "Умар Нурмагомедовдан хавотирдаман"
AKA спорт залининг бош мураббийи Хавьер Мендез Умар Нурмагомедов ва Мераб Двалишвили ўртасидаги жанг ҳақида гапирди.
“Мени қайси жанг кўпроқ ташвишга солмоқда - Ислом Махачев жангими ёки Умарники? Ростини айтсам, Умардан хавотирланяпман. Тўғри, унга ишонаман. Бироқ унинг рақиби ҳам анойилардан эмас” — деди Мендез "Спорт-Экспресс" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Мераб Двалишвили (18-4) ва Умар Нурмагомедов (18-0) ўртасидаги жанг 19 январь куни "UFC 311" турнирида бўлиб ўтади.
Comments