Ёш дзюдочиларимиз Осиё очиқ кубогини биринчи ўринда якунлади

  • 31 Jul 11:12
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Judo
CHERY AUTO
Пойтахтимизда 4 кун давом этган дзюдо бўйича Осиё очиқ кубоги ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазн тоифасидаги ёш спортчилар ўртасида баҳслар ўтказилди, дея хабар бермоқда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.  Қувонарлиси, аксарият вазн тоифаларидаги беллашувлар ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ғалабаси билан якунланди. 
 
Ўсмирлар тоифасида юртдошларимиз 12 та олтин, 11 та кумуш ва 20 та бронза медали билан пешқадамлик қилишган бўлса, ёшлар ўртасидаги баҳсларда 11 та олтин, 12 та кумуш ва 18 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Мусобақанинг тақдирлаш маросимида МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этишди.

Comments

You must be logged in to commet!