Ёшларимиз Чехия ва Венгрияда ўтказиладиган Европа Кубокларига жўнаб кетишди

  • 03 Jul 10:43
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Judo
CHERY AUTO

Камол Муродов мураббийлигидаги дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини яқин ўн кун давомида иккита нуфузли мусобақа кутиб турибди. 

Tecno

Аввалига 5-6 июль кунлари Чехия пойтахти Прага шаҳрида "Junior European Cup 2025" мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу Европа очиқ чемпионати якунланганидан сўнг Чехиянинг Нимбурк шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Унда ёшларимиз ҳам иштирок этишади. 

Шундан сўнг, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 12-13 июль кунлари Венгриянинг Пакш шаҳрида ўтказиладиган "Junior European Cup 2025" турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Маълумот учун, Чехия турнирида 4 қитъанинг 32, Венгрия мусобақасида эса 5 қитъанинг 39 давлатидан келадиган жами 1000 нафарга яқин дзюдочилар медаллар учун татамига чиқади.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Comments

You must be logged in to commet!