• Суперлига
  • 21-тур

Металлург

0 : 2

26/10/2020 17:00

Насаф

  • Бобир Абдихоликов 75'
  • Дилшод Саитов 81'
  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Нарзуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 86'

    Мозговой ва Бозоров ўрнига Маннонов, Турдиалиев майдонга тушди. 

  • 83'

    Акмал Мозговой жароҳат олган кўринади. Майдон ташқарисида унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 82'

    Қутибоев ўрнига Абдуллаев майдонга тушди. 

  • 81'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Саитовнинг зарбасини Лобанов ушлаб қола олмади. 

  • 75'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абдихолиқов бурчакдан узатилган тўпни дарвозага боши билан жойлаб қўйди. 

  • 72'

    Станоевичнинг зарбаси ноаниқ.

  • 69'

    "Металлург" ҳамон ҳимояланмоқда. Яна бир дурангга розига ўхшамоқда.

  • 66'

    Станоевичнинг зарбаси салгина ноаниқ кетди. 

  • 65'

    "Насаф"нинг ҳужуми анча жонланиб қолди. 

  • 62'

    Кенжабоев ўрнига Абдихолиқов майдонга тушди. 

  • 60'

    Бобожонов ўрнига Убайдуллаев майдонга тушди. 

  • 57'

    "Металлург" ҳужумга отланмоқда. "Насаф" ҳам мана ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. Мураббийсиз ўйинни давом эттиришмоқда. 

  • 54'

    Лобанов тўпга чиқишга кечикди. Сал бўлмаса, Норчаев дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. 

  • 51'

    "Металлург" тартибли ҳимояланмоқда. 

  • 48'

    Жарима майдонига узатилган тўпга Акмал Мозговой ета олмади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+'

    Бердиев қизил карточка олиб, майдонни тарк этмоқда. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    "Металлург"нинг ҳужуми хавфли чиқди. Эшмуродов тўпни узоқлаштиришга эришди. 

  • 43'

    Бекободликларнинг бурчак зарбаси яна ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 41'

    Станоевичнинг жаримадан йўллаган зарбаси кўнгилдагидек чиқмади. 

  • 40'

    Футболчилар тортишиб кетишмоқда. 

  • 38'

    Отахонов ва Эшмуродов сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 34'

    "Металлург"нинг бурчак зарбаси ўхшамади. 

  • 31'

    Нарзуллаевнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 28'

    Андреев ҳам сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 26'

    Исаев сариқ карточка олди. 

  • 23'

    Норчаев майдонга қайтди. 

  • 21'

    Норчаев тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 19'

    "Насаф"нинг яна бир ҳужуми бекободликлар томонидан бартараф этилди. 

  • 17'

    Жамоалар майдон марказида кураш олиб бормоқда. Вазиятлар йўқ. 

  • 15'

    "Металлург"нинг яхши ҳимояланаётганини эътироф этиш жоиз. 

  • 13'

    "Насаф" штурм уюштиришда давом этяпти. 

  • 11'

    Кенжабоевнинг жарима майдонига узатган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 8'

    Кенжабоевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 6'

    "Насаф" кучли прессинг амалга оширмоқда. 

  • 4'

    "Меьаллург" ҳужуми ноаниқ зарба билан якунланди. Нарзуллаев офсайдда ҳам қолиб кетган экан. 

  • 2'

    Илк дақиқалардан "Насаф" тўпга эгалик қилмоқда ва ҳужумларга тайёрланяпти. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлига 21-тури давом этади. "Металлург" - "Насаф" ўртасидаги учрашувни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади.