Екатеринбургдан хушхабар! Яна икки боксчимиз ғалабага эришди

  • 19 август, 2018, 22:55
  • 0
  • Бокс

Бундан олдин мазкур бокс кечасида ҳамюртимиз Равшанбек Умурзоқов филиппинлик рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, бугунги  бокс кечасида яна икки боксчимиз рингга кўтарилишди. Сардор Музаффаров россиялик Мурод Рабаданов (3-0-0)га қарши жанг олиб борди ва катта устунлик билан ғолиб бўлди.

Яна бир боксчимиз Жалолиддин Ўктамов (2-1-0) эса камерунлик Даниэль Негат (1-18-0)га қарши рингга чиқиб, рақибини мағлубиятга учратишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!