Бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов билан жанг қилишни хоҳламоқда. Америкалик спортчи бу жанг орқали рекорд гонорар ишлаб олишига қаттиқ ишонмоқда.

- Мендан: "Нима учун мен аралаш яккакурашчилар билан жанг ҳақида гапиришимни", сўрашади. Аммо эшитинг, биз Хабиб билан мисли кўрилмаган миқдорда маблағ ишлаб оламиз. Биз Конор билан шундай қилган эдик. Ким менга катта пул олиб келса, уша билан бокс тушаман. Мен шов-шувли ишларга тайёрман. Конор билан жангим ҳақиқий шов-шув бўлган эди. Мен одамларга нимани кўришни истaса, ўшани бераман.

- Мен Хабиб билан учрашаман ва Конор билан 2019 йилда. Кўпчилик Макгергор билан жанг қилишимизга ишонмаган эди, аммо ташкил этилганидан хурсандман, - дея Мейвезернинг сўзларини келтиради Boxingnews24 нашри.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98