Сабина Шарипова Хитойда ўзини кўрсатмоқда

Хитойда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Халқаро теннис федерацияси – ITF томонидан соврин жамғармаси 15.000 АҚШ доллари бўлган нуфузли турнирда чорак финалга чиқди.

Мусобақанинг биринчи даврасида Сабина хитойлик Сун Зиюга қарши кортга чиқиб, 6:3, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи даврада яна бир мезбон теннисчи Шуо Фенгни 6:3, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Сабина Шарипова мусобақанинг чорак финалида хитойлик Ао Гаи ва Шуюе Ма ўртасидаги учрашув ғолибига қарши кортга чиқадиган бўлди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!