Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

УЕФА “Барселона”ни жаримага тортди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Бунга "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг ҳаракатлари сабаб бўлган

УЕФА Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 7-туридан ўрин олган "Славия"га (2:4) қарши ўйин натижасига кўра, "Барселона"га 30,5 минг евро жарима белгилади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилди.

"Кўк-анорранглилар" ўз мухлислари томонидан олов ёқиш учун 15,5 минг евро тўлашлари керак. Каталония клуби майдонга чиқишни кечиктиргани учун яна 15 минг евро жаримага тортилди. Таъкидланишича, бунга "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг ҳаракатлари сабаб бўлган, у УЕФА томонидан огоҳлантирилган ва бу жазога айланиши мумкин.

Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якунларига кўра, "Барса" 16 очко жамғариб, бешинчи ўринни эгаллади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ