Андреас Сеппи иккинчи даврадан ҳам ўтиб олди
Италиялик Андреас Сеппи Профессионал теннисчилар уюшмаси – АТР томонидан ўтказилаётган Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида ғалаба қозонди.
У Мельбурнда ўтказилаётган ушбу босиқчда мезбонлар вакили Жордан Томпсонни 6:3, 6:4, 6:4 ҳисобида таслим қилди.
Энди "Australian Open" чемпионатининг учинчи даврасида Сеппи ЖАР вакили Кевин Андерсон, ёки америкалик Фрэнсис Тиафога қарши кортга чиқади.
Фикрлар