Фабио Фоньини курашдан чиқди
Ads

Италиялик Фабио Фоньини Буэнос-Айресда ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасида курашни тўхтатишга мажбур бўлди.

Фабио ушбу босқичда испаниялик Хаум Муньярга қарши ўйин ўтказди. Уч сет давом этган ўйинда Хаум 4:6, 6:4, 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Муньярнинг "Argentina Open"да навбатдаги рақиби аргентиналик Гвидо Пелья бўлади.