Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Кузнецова гўзал Марияни "чақиб олди"

Изоҳлар: 0
Россиялик теннисчи Светлана Кузнецова допинг туфайли дисквалификация муддатини ўтаётган ҳамюрти Мария Шарапова ва теннисчи қизларнинг унга бўлган муносабати ҳақида гапирди.
- Биз Мария билан бир столда ўтириб, одамларнинг муносабатини муҳокама қилмаймиз, - дейди Светлана Кузнецова. - Марияни энг кўп Доминика Цибулкова танқид қилганини тушунмадим. Ҳа, Мария адашди ва шунга яраша жазосини олди. Унинг теннисга қайтиши кўпчилик мухлису мутахассисларни хурсанд қилади, мени эса йўқ, албатта.
Мария Шарапованинг дисквалификацияси 2017 йилнинг 26 апрель куни ниҳоясига етади.
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ