Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Мбаппенинг кейинги клуби номи айтилди

Унинг режасини ошкор қилиб қўйишди

ПСЖ, «Вест Бромвич» ва қатор бошқа клубларда тўп сурган собиқ профессионал футболчи Юссуф Мулумбу «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе келажаги ҳақида фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, француз юлдузи учун «Реал» болалик орзуси бўлган, аммо футболчи бир куни Мадрид клубини тарк этишга қарор қилса, энг эҳтимолий манзил сифатида «Ливерпуль» кўрилаётгани айтилди.

- Мбаппе ўзи бир неча бор «Реал»да ўйнашни орзу қилганини айтган. Лекин агар – ва мен айнан “агар” сўзини алоҳида таъкидламоқчиман, чунки у Мадридда узоқ қолиши эҳтимоли катта – бир куни клубни тарк этишга қарор қилса, кейинги манзили, шубҳасиз, “Ливерпуль” бўлади, – дея Мулумбу сўзларини келтиради Goal нашри.

Бундан аввалроқ Килиан Мбаппе «Ливерпуль»ни бошқариб турган пайтда Юрген Клопп билан олиб борган музокаралари ҳақида гапирган эди. Унинг сўзларига кўра, онаси ўғлини айнан «Ливерпуль» сафида кўришни истаган.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 2024 йил ёзидан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ