Асосий мазмунга ўтиш
Теннис

Маррей бош соврин ва миллион доллардан зиёд пулга эга бўлди

Изоҳлар: 0

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмасининг - АТР якуний чемпионати мезбон теннисчи Энди Маррей ғалабаси билан якунланди. 

Мукофот жамғармаси 7500000 АҚШ доллари бўлган нуфузли мусобақанинг финалида дунёнинг энг кучли икки теннисчи Энди Маррей ва сербиялик Новак Жокович ўзаро куч синашди. 

Ўйин тўлалигича британиялик теннисчи устунлигида ўтди ва Маррей 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди. 

Шу тариқа Энди Маррей бош совринни, 900 рейтинг очкосини ва 1130000 АҚШ долларини қўлга киритди ва мавсумни теннис қироли мақомида якунлайдиган бўлди. 

SPORTS.uz

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ