Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Ўзбекистон - энг юқори савиядаги терма жамоа!

Изоҳлар: 0
Латвиянинг Рига шаҳрида бокс бўйича "Riga Open - 2016" халқаро турнирида дунёнинг ўндан зиёд мамлакатидан 150 нафарга яқин боксчи ғолиблик учун курашмоқда. Ушбу мусобақа Европада узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган турнирдир. Бу гал 67-маротаба ўтказилмоқда.
Мусобақада Сирожиддин Ғуломжонов, Абдулҳай Шораҳматов, Элнур Абдураимов, Маҳмуд Ғоипов, Баҳодир Жалолов мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётир.
Мусобақа ташкилотчиси - Латвия бокс федерацияси президенти Нил Журавлёв Ўзбекистон терма жамоасини ушбу нуфузли турнирнинг кўрки деб атади.
 
- Турнир қатнашчиларининг барчаси кучли таркибга эга, - деди Нил Журавлёв. - Лекин Ўзбекистон энг юқори савияли жамоа. Рио Олимпиадасида ўзбеклар еттита медаль жамғарди. Уч боксчи чемпион бўлди. Улар Риода энг зўр эканликларини исботлашди. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталарининг "Riga Open - 2016"да қатнашиши турниримизнинг нуфузини янада кўтаради.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Сирожиддин Ғуломжонов, Элнур Абдураимов ва Маҳмуд Ғоипов дастлабки жангларинида зафар қучди.
Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ