“Реал” ва “Боруссия Д” клублари "Манчестер Сити" футболчиси учун кураш бошлади

Мадриднинг “Реал” ва Дортмунднинг “Боруссия” клублари “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Браим Диас учун кураш бошлади, дея хабар бермоқда The Guardian нашри.

Манбада ёзилишича, клублар испаниялик футболчининг мавсум якунига таркибни қўшиб олиш йўлларини кўриб чиқмоқда. Бу вақтда унинг “шаҳарликлар” билан тузган шартномаси ҳам якунига етади.

Маълум бўлишича, инглиз клуби бир неча ой 19 ёшли футболчи билан янги келишув имзолашга уриниб кўрган, бироқ бундан натижа чиқмаган.

Диас “Малага” тарбияланувчиси ҳисобланади. Испаниялик футболчи “Манчестер Сити” асосий таркибига 2016 йилда ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!