"Бизни шахмат партияси кутмоқда" – Исраэль Адесанья Перрейра ва Ган жанги ҳақида гапирди

  • 13.06.2026 10:25
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли ММА устаси Исраэль Адесанья собиқ рақиби Алекс Перрейра ва франциялик Сирил Ган ўртасидаги жанг ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Жон Жонснинг қайтиш ёки қайтмаслигини аниқ билмаймиз, Том Аспиналл эса ҳали ҳам жароҳатдан тикланяпти. Шу боис Алекснинг оғир вазнга ўтиши UFC учун жуда зарур эди.

Ҳа, бразилиялик ўрта ва ярим оғир вазнда чемпион бўлди. Энди эса илгари ҳеч ким ҳеч қачон қилмаган ва ҳатто уринмаган ишни қилмоқчи. Бу мутлақо телбалик. Аммо мен мана шу телбаликни кўрмоқчиман.

Бизни шахмат ўйини кутмоқда. Агар Алекс ғалаба қозонса, бу Эверестни забт этган биринчи одамни кўришга ўхшайди. Бу тарих ва мен унинг уддалашига ишонаман. Бу тақдир", - деди Адесанья ўз видеосида.

Эслатиб ўтамиз, "Поатан" Оқ Уйдаги турнирда зафар қучса, UFC тарихида уч вазнда чемпион бўлган илк жангчига айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!