Бугун Қатарда U-17 Жаҳон чемпионати старт олади

  • 3 ноябрь, 12:18
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Қатар мамлакатида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақада Исломбек Исмоилов бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё чемпиони сифатида иштирок этади.

Tecno

Кичкик мундиалнинг илк кунида қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади (Тошкент вақти билан):

17:30 Жанубий Африка – Боливия
17:30 Коста-Рика – Бирлашган Араб Амирликлари
18:00 Сенегал – Хорватия
18:30 Япония – Марокаш
20:15 Янги Каледония – Португалия
20:45 Аргентина – Бельгия
20:45 Қатар – Италия
20:45 Тунис – Фижи

Маълумот учун, турнир жорий йилнинг 3–27 ноябрь кунлари Доха шаҳридаги “Эспайр” академияси майдонларида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
03/11/2025 15:59
уртоклик учрашувлар натижасини айтишмади