Асосий мазмунга ўтиш
MMA

Ўзбек жангчидан нокаут, рақиб илк бор мағлуб бўлди

Рақиб зарбаларга дош беролмади

Қозоғистонлик аралаш жанг санъати вакили Еркебулан Нурбатиров ўзбекистонлик спортчи Достон Шариповга қарши жангда мағлубиятга учради. Беллашув Шимкентда ўтказилган Alash Pride FC 136 × Mangu 6 турнири доирасида бўлиб ўтгани ҳақида Sports.kz хабар берди.

Уч раундга мўлжалланган жангнинг тақдири ҳал қилувчи, учинчи раундда нокаут орқали ҳал бўлди. Шу тариқа, Шарипов профессионал октагондаги учинчи ғалабасини қўлга киритди. Нурбатиров эса илк марта мағлубият аччиғини татилади.

Беллашувдан сўнгги рақамлар шундай: Ўзбекистон номидан жанг қилган Шариповнинг ҳисобида эндиликда 3 ғалаба ва 1 мағлубият, Қозоғистон вакили Нурбатировда эса 1 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этилган.

Жанг Шимкентдаги Manezh Arena мажмуасида, Қозоғистон ва Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги тўқнашув доирасида ташкил этилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ