Дастан Сатпаев "Челси"га қайтди
Ҳаммаси ортда қолди
Қозоғистон миллий жамоаси ҳужумчиси Дастан Сатпаев, ижара асосида Англиянинг «Бернли» клубида тўп суриб келаётган футболчи, сон жароҳатидан кейин тикланиш учун Лондоннинг «Челси» жамоасига қайтди, деб хабар беради Sports.kz.
«Мураббий Фабио Челестинининг айтишича, ҳимоячи Башир Хамфрис майдонга қайтиш арафасида, унинг ҳолати тахминан 95 фоизга етган. Бироқ якшанба куниги ўйингача тўлиқ тайёр бўлмаслиги мумкин. Дастан Сатпаев эса реабилитация учун „Челси“га қайтди. Унинг майдонга қайтиш муддати ҳозирча аниқ эмас», — дея таъкидлаган журналист Мэтт Скрафтон.
18 ёшли қозоғистонлик футболчи сўнгги марта майдонга тушганига 27 кун бўлди. 24 октябрь куни у «Бернли» таркибида «Линкольн Сити»га қарши сафар учрашувида асосий таркибда майдонга тушган ва ўйин 1:4 ҳисобида якунланган эди. Шу вақтдан бери Сатпаев бешта ўйинни ўтказиб юборди. Чемпионшип доирасида «Бернли» унсиз «Портсмут», «Куинз Парк Рейнджерс» ва «Кардифф Сити»га қарши баҳс олиб борди, Қозоғистон терма жамоаси эса Миллатлар лигасида Молдова ва Словакияга қарши икки учрашув ўтказди.
«Бернли»нинг навбатдаги ўйини 22 ноябрь куни ўз майдонида «Блэкберн»га қарши бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)