"Челси" ёзда трансфер қилган футболчисини сотиб юбормоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби ёзда ҳужумчи Лиам Делапни сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда "Caughtoffside" нашри хабар бермоқда.

Манбада ёзилган маълумотга кўра, агар Лондон клуби форвардни арзон нархда сотадиган бўлса, "Манчестер Юнайтед" футболчи учун таклиф жўнатишга тайёр. Маълум бўлишича, "қизил иблислар" ҳужумчини ўтган ёзда ҳам ўз сафига қўшиб олишга уринган эди. 

23 ёшли футболчининг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзида якунига етади.

Маълумот учун, Лиам ёзда "кўклар" сафига келиб қўшилганди. Форвард жорий мавсум лондонликлар сафида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!