FUTBOL TV телеканали "Ballon d'Or - 2019" маросимини жонли эфирда намойиш қилади

Хабарингиз бор, шу йилнинг 2 декабрь куни Париж шаҳридаги "Шатле" театрида France Football журнали томонидан таъсис этилган "Ballon d'Or - 2019" совринини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Жаҳон футбол оламидаги барча муҳим мусобақаларни мухлислар эътиборига жонли намойиш этиб келаётган FUTBOL TV телеканали мазкур маросимни ҳам тўғридан-тўғри эфирда кўрсатади.  Бу ҳақда "UzReport" ахборот агентлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Маросим 2 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 23:30да бошланади. FUTBOL TV телеканали эса соат 23:00 дан бошлаб — маросим меҳмонларини бинога кириб келиши ва флеш-интервьюларни ҳам қамраб олган ҳолда жонли эфирни бошлайди.

"Ballon d'Or - 2019" совринини топшириш маросимини "Челси" клуби афсонаси Дидье Дрогба олиб боради. 21 октябрь куни ушбу совринга даъвогар бўлган 70 нафар футболчининг рўйхати эълон қилинганди. Мутахассислар бу йилги "Ballon d'Or" "ливерпуль" ҳимоячиси Виржийл ван Дейкка насиб этишини тахмин қилишмоқда. Унга асосий рақобатчи сифатида "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Ювентус" форварди Криштиану Роналду кўрилмоқда.

Ўтган йил "Ballon d'Or" соврини Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модричга насиб қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!