
Гвардиола: "Мен Ҳусановнинг жисмоний имкониятларини яхши биламан"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган ғалабадан сўнг матбуот анжуманида қатнашиб, Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
“Кейинги 11 ой давомида биз ҳар уч кунда майдонга тушамиз. Мен Ҳусановнинг жисмоний имкониятларини яхши биламан — у жуда тезкор ва ўнг қанотни аъло даражада ёпиб берди. У кўп тўп йўқотмади, фақат баъзида ортиқча энергияси сабаб тўғри қарор қабул қилмай қолади. Доргу жуда тезкор футболчи, аммо Абдуқодир унга қарши ҳам жуда ишончли ўйин кўрсатди ”, - деди мутахассис.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячисининг "қизил иблислар"га қарши ҳаракатлари "Sofascore" нашри томонидан 7.4 балл билан баҳоланди.
Фикрлар