Here We Go! Марк-Андре тер Штеген - "Жирона" футболчиси!

CHERY AUTO

Дарвозабон Марк-Андре тер Штеген клубини ўзгартириши кутилмоқда. Инсайдер Фабрицио Романо маълум қилишича, "Барселона" ва "Жирона" футболчини ижара асосида ўтказиш бўйича келишувга эришган.

Tecno

33 ёшли тер Штеген аввалроқ ушбу клубга ижарада ўтишга розилик билдирган эди. Трансфер битими жорий ҳафта давомида расман якунланиши мумкин.

Маълумот учун, "Жирона" ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида 10-ўринда турибди. Шунингдек, каталонияликларнинг асосий дарвозабони сифатида Жоан Гарсия ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!