Италия ўз клубларига қарши эмас, балки улар билан бирга ишлаши керак!

Амалдаги чемпион Италия "Евро-2024"ни тарк этди. Жамоа нимчорак финалда Швейцарияга қарши ўйинда майдонга тушиб, мағлубиятга учради. Энг қизиқарлиси, учрашувда италияликлар устунликни қўлга ололгани йўқ. "Азурри" зарбалар сони бўйича ҳам рақибларидан ортда қолишди. Бу эса Лучано Спалеттининг келажаги катта сўроқ остида эканлигини билдиради. Айниқса, унинг ўйиндан кейинги матбуот анжуманида футболчиларни тайёрлаш учун вақт етарли бўлмади, дегани гапи кўплаб баҳс-мунозаралар сабаб бўлмоқда, лекин мураббий босимда қолаётгани ва буни қабул қилиш бўйича муаммо йўқлигини айтди. 

Спалеттининг ҳар бир изоҳи ўйинда устунлик қилиш, ташаббусни ўз қўлига олиш ва тўпни назорат қилиш зарурати ҳақида бўлганини ҳисобга олсак, бу жуда ғалати. Биз Италия иштирокидаги ўйинларда бунинг тескарисини кўрдик. Айниқса, биринчи турда Лучано шогирдлари гол ўтказиб юборганидан кейин пала-партишлик билан ҳужумлар ташкил қилаверди ва рақиб даражаси ўлароқ ғалабани илиб кетди. Аммо кейинги беллашувларда жамоа шуни ҳам эплай олгани йўқ. Агарда кимнидир мақташ керак бўлса, бу албатта Жанлуижи Доннаруммадир.

Euro 2024: Reigning champions Italy knocked out after defeat to Switzerland  | World News | Sky News

Бу Спалеттининг халқаро мураббий сифатидаги биринчи турнири эди. Гарет Саутгейт ва Дидье Дешам каби тажрибали мураббийлар жамоалари ҳам у қадар яхши ўйин кўрсата олмаётганини ҳисобга олсак, италиялик мутахассис кечирилиши мумкин. 

Италиянинг хатосига ечим бу мамлакат клублари кўрсатаётган ўйинни терма жамаога ҳам олиб ўтишдир. Спалетти 3-5-2 схемасида жуда яхши ўйнаган "Интер" ўйинчилари - Алессандро Бастони, Федерико Димарко ва Николо Барелла атрофида жамоанинг ўзагини яратиши керак эди. Унда Симонье Инцагининг тактикасини биладиган футболчилар бор эди. Шу билан бирга, Жанлука Скамакканинг "Аталанта" билан Европа Лигасида ғолиб чиқиш йўлида "Ливерпуль" ва "Байер" устидан ғалаба қозонишида катта ҳиссасини қўшганди. Ҳатто "Ювентус" ҳам орқада учта ҳимоячи билан ўйнашга мойил эди, шунинг учун Андреа Камбиасо, Николо Фажьоли ва Федерико Кьезаларга бу услуб ёд бўлиб кетган. Спаллетти бўлса 4-3-3 схемасидан фойдаланди.

Spalletti: Italy prepared to 'scuff up beautiful suits' against Spain at Euro  2024 | AP News

Ўз вақтида "Наполи"да иш берган бу тактика бугун Италия футболини етарлича кўрсатиб бера олмаяпти. Жорий мавсумда Италияда энг яхши ўйин кўрсатган жамоаларга эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг услублари "Интер", "Аталанта" ва "Болонья" эди, уларнинг барчаси юқори прессингга ва (асосан) қанотлардан ҳужум қилишга қаратилган. Нега Спаллетти ўзининг энг иқтидорли ўйинчилари клубда қилган ишларини шунчаки такрорлашга уринмади?

Биз Саутгейтни Фил Фоден ва Джуд Беллингем каби футболчиларидан фойдалана олмаётганини масхара қилишимиз мумкин, бироқ Спаллетти керак бўлса, бундан баттарини қилди. Дешамнинг ҳам қайсидир маънода энг яхши шогирдларининг клуб даражасидаги ўйинлари йўқолди, бу Европа чемпионатининг такрорланадиган мавзусига айланмоқда.

Didier Deschamps remains France's weakest link but it's a very different  story for Gareth Southgate and England | The Independent | The Independent

Аслида Италия футболи чўкаяпти, дейиш нотўғри.  “Аталанта” Европа Лигасида ғалаба қозонганидан ва ўтган йили “Интер” Чемпионлар Лигаси финалига чиқишга муваффақ бўлди. Шундай экан, Италия клубларга қарши эмас, балки улар билан бирга ишлаши керак. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!