Жаҳон кубоги. Иқболжон Холдаров рақибга ҳеч қандай имкон бермади

  • 1 апрель, 03:32
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, 1 дан 5 апрелгача Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Илк кунда 3 нафар чарм қўлқоп усталаримиз рингга кўтарилиши режалаштирилган эди.

Ҳозиргина -70 кг да Иқболжон Холдаров ва Польша вакили Дамиан Дуркач қарама-қаршилиги якунланди. Тўлиқ 3 раунд давом этган баҳсда ҳамюртимиз ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.

Маълумот учун, олдинда бизни Жавоҳир Умматалиев ва Алфред Коммей (Италия) тўқнашуви кутмоқда. Ушбу жанг тахминан, 04:30 да (Ўзбекистон вақти билан) старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!