Жасурбек Йўлдошев тожикистонлик боксчига имкон қолдирмади
Айни пайтда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
9-кун доирасида, 86 кг да Жасурбек Йўлдошев тожикистонлик Аҳмаджон Саидовга қарши рингга кўтарилди. Фаол тарзда ҳаракат қилган ҳамюртимиз 1-раундни ўз фойдасига ҳал қилди. Иккинчи раундда Жасурбек рақибни 2 бор нодаун ҳолатига солиб қўйди ва сўнгги раунд ҳам юқоридагилар каби сценарий остида кечди. Якунда юртдошимиз ҳақли тарзда ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни Жаҳонгир Зокиров ва Қозоғистон вакили Ойбек Оралбай ўртасидаги яна бир муҳим кутиб турибди.
Фикрлар