Жон Иснер чорак финал йўлланмаси учун ўйнайди

Америкалик Жон Иснер ва аргентиналик Гвидо Пелья фаолияти давомидаги ўзаро иккинчи учрашувини Индиан-Уэллс шаҳрида ўтказди.

Жон мазкур баҳсда рақибини 6:3, 6:4 ҳисобида енгди. Шу тариқа "Мастерс" туркумига кирувчи мусобақанинг тўртинчи даврасига йўл олди. 

Энди "BNP Paribas Open" турнирининг чорак финал босқичига чиқиш учун Иснер россиялик Карен Хачановга қарши ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!