Каролин Возняцки ғалаба билан бошлади
Даниялик теннисчи Каролин Возняцки Истбурндаги мусобақанинг илк даврасида бельгиялик Кирстен Флипкенсга қарши кортга чиқди.

Каролин ушбу учрашувнинг бошиданоқ ўйин тизгинини ўз қўлига олди ва рақибасини 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Энди, Возняцки учинчи даврага чиқиш учун ўтадиган ўйинда германиялик Андреа Петковичга қарши ўз имкониятларини синовдан ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)