Кевин-Принс Боатенгни трансфери унинг аёлига боғлиқ

"Сассуоло" клуби ярим химоячиси Кевин-Принс Боатенг фаолиятини "Айнтрахт" клубида давом эттириши мумкин.

Ганалик футболчининг трансфери немисларга 1 млн еврога тушиши кутилмоқда. Аммо, Трансфернинг тақдири 32 ёшли футболчининг аёли Мелисса Саттага боғлиқ. Сабаби, Боатенг "Барса"да ўйнаганида улар алоҳида яшашди. Сатта Каталонияга бормаган. У Миланда қолган.

Ҳозирда эр-ҳотин яна бирга яшашни исташмоқда. Футболчининг аёли Франкфуртда яшашга қарши эмас. Африкалик футболчи 2017/18 йилги мавсумда "Айнтрахт" клубида ўйнаган. Шунда, унинг аёлига шахар маъқул келган эди.

Боатенг ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Барселона"да ижара асосида ўтказди. Бироқ, "Барса" футболчини сотиб олишни истамади.

Ярим химоячининг "Сассуоло" билан шартномаси 2021 йил ёзига қадар амал қилади.

Манба: Bild

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!