Матич: “Янги авлод жуда кўп PlayStation ўйнайди”

  • 7 октября, 12:17
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Сассуоло" яримҳимоячиси Неманья Матич замонавий ёш футболчиларнинг интизоми ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Менимча, янги авлод жуда кўп PlayStation ўйнайди. Футболдан ташқари атрофда жуда кўп чалғитувчи омиллар бор — ижтимоий тармоқлар, мухлислар билан мулоқот, реклама ва бошқалар. Бу эса футболдан эътиборни чалғитади.

Болалигимда менинг футболдан бошқа ҳеч нарсам йўқ эди. Фақат футбол ва бошқа спорт турлари билан шуғулланар, кун бўйи майдонда бўлардим.

Ҳозирги ёшларда эса жуда кўп чалғитувчи омиллар бор. Шунинг учун фақат спортга эътибор қаратиш жуда қийин. Улар кунига икки соат машқ қилишади ва шу билан чекланишади, мен эса бутун кунни машғулот билан ўтказардим", — деди Матич Sky Sport телеканалига берган интервьюсида.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию