Месси IFFHS талқини бўйича 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилиши мумкин
Халқаро футбол тарихи ва статистика федерацияси (IFFHS) ўзининг расмий сайтида 2025 йил якуни бўйича дунёнинг энг яхши плеймейкери унвонига даъвогар футболчилар рўйхатини эълон қилди. Эътиборлиси, 38 ёшли Месси ҳам ушбу мукофотни қўлга киритиши мумкин.
Қисқа рўйхатдан қуйидаги номзодлар жой олди: Арда Гюлер, Бруну Фернандеш, Коул Палмер, Флориан Виртц, Жуд Беллингем, Кевин Де Брюйне, Ламин Ямал, Мартин Эдегор, Педри, Витинья, Лионель Месси, Хамес Родригес, Рео Хатате, Муҳаммад Кудус ва Малик Тиллман.
Таъкидланишича, танлов натижалари футбол мавсуми эмас, тақвим йилидаги кўрсаткичлар асосида аниқланади. Якуний овоз бериш натижалари 10 декабрдан кейин эълон қилинади.
Маълумот учун, Месси айни пайтда MLSнинг “Интер Майами” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.



Комментарии