Ник Кирьосга омад кулиб боқди
Zohir2018
Янги авлодлар тўқнашуви қизғин ўтди
Грециялик Стефанос Циципас АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида ўтаётган "City Open" турнирининг ярим финал учрашувида австралиялик Ник Кирьосга қарши кортга чиқди.
Кескин ва муросасиз уч сет давом этган мазкур баҳсда Ник рақиби устидан 6:4, 3:6, 7:6 ҳисобида зафар қучди ва сўнгги ҳал қилувчи финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шу тариқа Кирьос мусобақанинг бош соврини учун ўтадиган ўйинда россиялик Даниил Медведев билан рақобатлашадиган бўлди.

Изоҳлар (0)