
Расман: Коло Муани — "Тоттенхем" футболчиси!
ПСЖга тегишли бўлган Рандаль Коло-Муани энди фаолиятини "Тоттенхем"да давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, "шпорлар" ҳужумчини мавсум охиригача 5 миллион евро эвазига ижарага олди. Бироқ шартномада сотиб олиш банди кўзда тутилмаган.
Маълумот учун, Коло Муани ўтган мавсумни ҳам "Ювентус" сафида ижарада ўтказган эди. Унинг "Transfermarkt" порталидаги нархи 30 миллион еврога баҳоланган.
Комментарии